Ўзбекистонда 2027 йилдан полиэтилен пакетларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва улардан фойдаланишни тақиқлаш таклиф қилинмоқда. Пластик қадоқдаги товарларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилардан уларни йиғиш ва утилизация қилиш учун махсус жойларни талаб қилиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда 1 июлдан кўп қаватли уйлар массивларидаги тупроқ ва яшил қопламали умумий фойдаланишдаги ҳудудларни ўзбошимчалик билан бетонлаштирганлик, қурилма ва конструкцияларни ўрнатганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилиши мумкин. Бу давлат дастури лойиҳасида қайд этилган.
Ўзбекистон АҚШнинг янги маъмурияти вакиллари билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш ва олий даражадаги ташрифни ташкил этишни режалаштирмоқда, дейилади 2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида. Мамлакат АҚШ билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришни ҳам кўриб чиқмоқда.
Ўзбекистонда, 2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасидан маълум бўлишича, Канадада бош консулхона очиш имконияти кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, Бразилия, Аргентина ва Америка қитъасининг бошқа давлатлари билан алоқаларни ривожлантириш кўзда тутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг